Лабода шерик

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз билан тенг шерикликка лабо олдик, лабода фақат мен кира қилиб пул топаман топган пулни қандайин тақсимлаймиз. Кейин мошина расходлари газ, афтол ва шунга ўхшаган расходларини қанде келишамиз, нотариусдан ишончнома қилдирсак уни пулини 50/50 бўлами ё ўзим тўлеманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Машинани ишлатмайдиган шерик уни ишлатадиган шерикка машинадаги ўз улушини муайян пулга ижарага берсин. Нотариусдан ишончнома қилдириш харажати ижарага олувчининг зиммасида бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Октабр 2022, 16:04 | Савол-жавоблар | 117 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar