Муносабатларни ислох қилиш

Ассалому алайкум! Ўзимни таниганимдан бери отам доимо арзимаган нарса туфайли, ёки бир неча йилги гапларни кўтариб уйда жанжал қилиб хафталаб бизлар билан гаплашмайдилар. Деярли хар кун ароқ ичадилар. Балки шу сабаб шайтон васваса қилар, билмадим. Ўзларига буни вазифа қилиб олганлардек гўё, чунки дадамни ўзларидан эшитганмиз "Санларни вақти вақти билан урушмасам бошимга чиқиб оласанлар" деган гапларини. Онам бувимни кўриб келишга дадамдан рухсат сўрасалар "онанг фалон бўлсин, фистон бўлсин" деб сўкадилар. Ота онани силаи рахм қилиш фарзлигини ва бунга эрнинг рухсати керакмаслигини айтсам хам фойда бўлмади. Хатто бобом вафотларидан олдин оғир касал бўлганларида шу ишларини қилдилар. Яқинда яна шу ахвол қайтирилиб онам манга йиғлаб телефон қилиб отамни қилганларини айтиб бердилар. Эзилиб касал бўлишларидан қўрқиб онамга бувимникида 1 хафтача қолишларини айтдим. Балки отам тушунар онам уйда бўлмаса хаётлари қанчалик ўзгаришини. Аллоҳ Таоло ота онани мартабасини улуғлагани ва уларга яхшилик қилишга амр қилгани учун тилимни тийиб отамга қаттиқ гапирмай аралашмасликга харакат қиламан. Бундай холатда ман нима қилганим афзал?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вазият ҳар қанча жиддийлашса ҳам отангизга қўпол муомала қилманг. Масаланинг енгил ечимини тутинг. У кишининг дилини оғритиб оққ бўлиб қолишдан ҳазир бўлинг. Лекин бу унинг ботил ишларига жим қараб туриш кераклигини англатмайди. Балки бор имкониятингизни ишга солиб вазиятни ўнглашингиз керак, фақат бу оққ бўлишдан эҳтиёт бўлган ҳолда бўлсин. Валлоҳу аълам!

6 Октабр 2022, 15:24 | Савол-жавоблар | 109 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar