Номахрамдан пана бўлиш

Ассалому алайкум! Ҳозиргина иштимоий тармокда бир маруза эштиб қолдим. Эштишимча уй олдини яни кўчадан уй олдини решотка билан ўраш динга хилоф дейилган ва ўша хонадонга Аллоҳни ланати ёғилиб туради дейилган. Сабаби у ер сеники эмас ва атрофга зиён дейилган. Биз кўп каватли уйларни биринчи каватида турамиз ташқари дераза олдини том қилиб атрофини оқ бўз билан ўралган. Чунки деразамдан 10 қадам нарида яна кўп каватли уй қурилмокда. Икки уй оралиғи бор йўғи 10 қадам. Бу дегани хар икки томон бир бирини деразадан бемалол кўриши ва бир бирини эштиши мумкин. Мен хижобдаман ташқарига чиқсам хатто уйимда юрсам хам номахрам эркак бемалол кўзи тушадиган даражада яқин. Шу сабаб уйда бемалол юриш учун кўча томонни оқ бўз билан ўраганмиз. Энди рўпарамиздаги уй тўлиқ қурилиб битгач ва уйга одамлар келиб яшай бошлашса теппа қаватларга бизни уйимизни ичи бемалол кўринади. Шу боис бўзни олиб атрофини туника билан тўсишимиз жойизми ёки марузада айтилганидек Аллоҳни ланатига учраймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша бўз ёки тунукани ўз ерингизга ўрнатсангиз жоиз. Ўзингизники бўлмаган ерга бўлса асло жоиз эмас. Номаҳрамларнинг кўзидан сақланиш учун деразани парда ёки шунга ўхшаш бирор нарса билан тўсиш мумкинку. Валлоҳу аълам!

6 Октабр 2022, 16:44 | Савол-жавоблар | 125 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar