Йўл кира

Ассалому алайкум! Бир ташкилотда автобусда ишчиларни ташийман, баьзида бегона одамлар хам чиқади ва улар йўл кира беради. Шу пулни олсам бўладими? Автобусни ҳамма чиқимлари ташкилот хисобидан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ташкилотнинг рухсатисиз бегона одамларни автобусга чиқаришингиз жоиз эмас. Бордию бу ҳолат юз берганида ҳам у пуллар сизга ҳалол эмас. Уларни ташкилотга топширишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

11 Октабр 2022, 23:30 | Савол-жавоблар | 267 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar