Қасамни бузса

Ассалому алайкум! Қасамни бузса 3 кун рўза тутишкерак бўлма 10 мискинни қорнини тўйдириш керак агарда 50 кишига тўғри келса бир қамбағал оилага 50 киши қорни тўядиган пул берса бўладими? 2. Вафот этган бувимдан қарзим бор эди шуни бувим номидан эхсон қиламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қасамнинг каффоротидаги тартибни нотўғри айтдингиз. Унинг каффороти  10 та мискинни тўйдириш ёки уларни кийинтириш ёки битта қул озод қилиш. Агар буларга қодир бўлмаса уч кун рўза тутишдир. 10 та мискинга таом ёки кийимнинг қийматини бериш ҳам жоиз.2). Қарзни унинг меросхўрларига берасиз. Улар эса шариат кўрсатмаларига мувофиқ уни тақсимлаб олишлари лозим. Валлоҳу аълам!

27 Октабр 2022, 10:30 | Савол-жавоблар | 240 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar