Жунуб ҳолат ва пок кийим

Ассалому алайкум! 1. Агар инсон вақти билан уйқуда буғланса танани поклагандан кейин (асосан ички либосга) кийимга нажосат текган бўлса) уни 3 маротаба ювиб ва 3 маротаба чайқагандан сўнг нажосат асоратлрини кўрса бу холатда кийим пок бўладими? 2. Инсон енгил хожат(бавил қилгандан) чиқаргандан сўнг бир неча томчи маълум вақт ичида либосга (ичкилибос)га тўкилганини билганидан сўнг орадан 1 ёки 2 соатдан кейин шу (ички)либос билан тахорат олиниб ўқилган намоз қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Нажосатнинг кетиши қийин бўлган асорати қолсагина узрлидир. Аммо яхши ювмаслик сабабидан қолиб кетган асарини кетказиш шарт.2). Нажосат афв миқдорида бўлса намоз дуруст бўлади. Кийимни пок сақлашга ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!

27 Октабр 2022, 10:40 | Савол-жавоблар | 287 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar