Қарзни тезроқ узиш

Ассалому алайкум! Бир танишимдан телефон олдин 1200$ умумий миқдори ва буни 100$дан хар ой беришга келишдик, 12 ой давомида. Сўрамоқчи бўлганим шуки, шу пулни хар ой 100 эмас 200-300 берсам келишувга хилоф бўлиб қоладими? Тезроқ қарзни узишим учун қайта келишув қилишим керакми? Менга шу масалага ёрдам бериб юборишингизни илтимос қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 200-300 дан бериб борсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Сентабр 2023, 22:06 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar