Машинани узоқ муддатга олиш судхўрлик эмасми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен ҳозир ҳориждаман. Яқинда машина сотиб олмоқчиман, мен олмоқчи бўлган машина нақд бериб олсам 14 минг 2-3 йилга бўлиб бўлиб берсам 17-18 минг атрофида бўларкан. Мен машинани узоқ муддатли қилиб олсам бўладими? Шу усул ҳаром эмас деб эшитгандим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида нақдга арзонроқ насияга қимматроқ олишнинг зарари йўқ. шаръан ножоиз бўлган жойи шартномада кечиктирсанг устама тўлайсан деган шарт бўлади. Шу шарт билан қилинган савдо шаръан жоиз эмас. Ўша шарт бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:33 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar