Онлайн дарс

Ассалому алайкум! Ман тикувчиликдан онлине дарс бераман. 1 йиллик курсни олдиндан тўлов қилиб дарсга қўшилишади. Бир ўқувчи тўлов қилди лекин шахсий сабабига кўра (қайн опаси бирга бошқа жойда ўқиймиз дибти) тўловни ярмини қайтаришимни сўраябти. Лекин ман томондан муамо йўқ. Келушув вақтидаям бунақа келишув бўмаган. Саволим шуки бу вазиятда қандай йўл тутилади? Ман 1 ҳафта олдин пулларни ишлатгандим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қолган дарслар учун қилган тўлови қанча бўлса барчасини қайтариб беришингиз керак. Валлоҳу аълам!

21 Сентабр 2023, 10:57 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar