Бурунни пластик операция қилдириш

Ассалому алайкум! Мен бурнимни ринопластика қилдирмоқчиман, сабаби бурним жуда хунук ва бесўнақай бундан жуда-жуда уяламан. Шифо учун бундай қилиш шаръан мумкин деб ўқидим. Бурнимни хунуклигини сабаби 7-8 ёш пайтимда велосипедда қаттиқ авария бўлганман акам билан, олди қатор тепадаги 4та тишим синган ўшанда, бурним ҳам шикастланганига ишончим комил чунки аввал бурним бунчалик ҳунук тўмтайиб кетмаган эди. Бурним кўп битб қолади, суягида базан оғриқ сезаман. Шуларни онамга айтсам отангни аждодида бор шунақа бурун, шунинг учун сеники ҳам шунақа, тегма бурнингга деяптилар. Аммо бу наслий эмас, аварияни оқибати бўлса керак. Афсус ўша вақтни бурнимни ҳолати аниқ эслай олмаяпман, онамни ҳам эсида йўқ эмиш. Илтимос маслаҳат беринг агар ринопластика қилдрсам гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз бир қоидани биламиз. Шариатда айбни кетказиш жоиз, аммо бор чиройни янада чиройли қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 178 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar