Қабр бошида тиловат
Ассалому алайкум! Қабр бошида тик туриб Қуръон тиловат қилиш керак деб танишларим айтишганди. Илмлари зиёда бўлсин. Шу ҳадис ҳақида (тик туриб тиловат қилиш) қайси китобда маълумот изласам бўлади? Ёки ким ривоят қилган ҳадисдан? Ижтимоий тармоқлардан излашдан тўғриси қўрқаман (3 йилга қамалиб кетмайин)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Кенг йўлни торайтиришга ҳожат йўқ.عَنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَرَغَ مِنْ دَفْنِ الْمَيِّتِ وَقَفَ عَلَيْهِ فَقَالَ: «اسْتَغْفِرُوا لِأَخِيكُمْ، وَسَلُوا لَهُ بِالتَّثْبِيتِ، فَإِنَّهُ الْآنَ يُسْأَلُ». قَالَ أَبُو دَاوُدَ: بَحِيرُ بْنُ رَيْسَانَ.Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор маййитнинг дафнидан фориқ бўлсалар, қабр тепасидан турадилар ва : “Биродарларингизга мағфират сўранглар ва уни собит бўлишини сўранглар. Чунки у ҳозир савол қилинаяпти” дер эдилар. (Абу Довуд ривояти).
Шунга биноан дафндан кейин қабр тепасида туриш ва маййитнинг ҳақига дуо қилиш мустаҳаб ҳисобланади. Уламоларимиз дуо қилиш билан бирга тиловат қилишни жоиз деганлар. Уни тик турганда қилинадими, ўтирган ҳолдами, қиблага юзланган ҳолдами ёки юзланмаган ҳолдами фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!
21 Сентабр 2023, 11:47 | Савол-жавоблар | 0 | Қуръони карим