Қарзни сўраб олиш

Ассалому алайкум! Биз олдинроқ (2-3 йил бўлиб қолди) бир одамни уйига ишладик у иш ҳаққимиздан икки ярим миллион сўм кам берди эрта бераман индин бераман деб фақат пайсалга солиб юраверди кейин телефонини ҳам олмай қўйди 3-4 марта уйига бордик бир гал маст эди пулни қолганини сўрасам уйимдан тахта ёғочларим йўқолган сан ўгирлагансан тўлайсан деб тухмат қилди кейинги борганимизда ўзини йўқ деб ўғли ёки аёли чиқарди уларга айтдик қарзи борлигини уялгандан ўғли бир кун телефон қилиб бир миллион сўм пул келтириб берди (15-16 ёшларда эди ўғли) у одамга ишлаган бошқа усталар ҳам пулини оломаганини эшитдим бунақа пасткаш одамдан пулим сўраб овора бўлгунча ўша пулдан вос кечдим савол1: мани бу қарз олдида мажбуриятим қолмадими? 2. Пулни олсак 3киши ишлагандик 500минг сўмдан бўлиб олардик улар ҳам ололмаганимдан хабардор уларни олдида мани мажбуриятим борми яни улардан қарздор эмасманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бошқа усталар билан шерикчилик асосида ишлаган бўлсангиз уй эгаси бермаётган пулни ўз чўнтагингиздан шерикларингизга тўлаб беришингиз шарт эмас. Унинг ўғли берган пулни келишувда белгиланган нисбатларда тақсимлаб оласизлар. Агар ишни бажаришни тўлиқ ўз зиммангизга олиб, бошқа усталарни сиз ўзингиз ёллаб, уларга иш ҳақи беришга келишган бўлсангиз уй эгаси қарздан тонса ҳам сиз ўз ёнингиздан бошқа усталарга ҳақларини тўлаб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2023, 13:02 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar