Спортчиларга оид

Ассалому алайкум! Медиа оламида, инсонлар профилида асосан эркак спортчилар профилида кўрамизки, улар киндигини кўрсатиб, тиззасидан тепасини кўрсатиб расмга тушиб шу расмларни жойлашади ўз ижтимоий тармоқларига. Демоқчи бўлганим, бу гуноҳ, хато иш эмасми, бундай расмга тушиш хато эмасми? Гуноҳ эмасми? Агар гуноҳ бўлса, тиззадан тепасини киндик тепасигача ёпиб, расмга тушиш, уни ижтимоий тармоқларга жойлаш жоизми. Спорт соҳасига озгина алоқам борлиги ва буни ривожлантирмоқчи бўлаётганим учун сўрадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Авратни кўз-кўз қилиш албатта гуноҳ. Бу ишни қилманг. Кимдир шундай қилаётганини кўрсангиз бундан қайтаринг. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2023, 18:12 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar