Ишхонада бошқа иш билан шуғулланиш

Ассалому алайкум! Бир ишхонада ишлаб ундан маош олса ва ўша ихшонадаги иш вақтида бир оз бўш қолиб шу бўш вақтида яширинча тарзда бошқа бир даромад келтирадиган ва бу ишхонага боғлиқ бўлмаган ишни қилса, бу одамнинг ишхонадан олаётган маоши ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иш вақти белгилаб қўйилган бўлса ўша вақт ичида бошқа юмуш билан шуғулланиши жоиз эмас. Шундай қилса ўша вақт учун оладиган ойлиги ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2023, 21:32 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar