Нотурар бинолар савдоси

Ассалому алайкум! Корхонамиз бино қуриб сотиш ва тайёр бинолар савдоси билан шуғулланади. Турар ва Нотурар бинолар олди сотдисида кадастирда кўрсатилиши бўйича, мисол учун 100 кв метр жой бўлса, аммо уни ичига кириб метирлаб ўлчаса малум бир кв метр фарқ беради. Яъни 100 кв эмас 95 кв. Бунинг сабаби кўп қаватли биноларда хонадолар устма уст қурилганлиги боис, деворлар бўлиниши хисобига фарқ беради. Нотурар биноларда хам шу холатни кузатамиз. Турар бинода хам Нотурар бинода хам кадастрда умумий майдон деб кўрсатилади мисол учун 100кв. Ва алохида фойдаланиш майдони деб хам кўрсатилади мисол учун 95кв. Фойдаланиш майдони деб кўрсатилган кв бинони аниқ ички квадрати хисобланади. Савол шундан иборатки. Турар биноларда уй фойдаланиш майдонига нисбатан хисоблаб сотилади. Нотурар биноларда эса умумий майдонига нисбатан хисоблаб сотилар экан. Шунда нотурар бинодаги умумий майдон ва фойдаланиш майдонлари орасидаги фарқ қўшилгани жоизми ёки но жоиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу фарқ харидорга очиқ-ойдин айтиб сотилса жоиз. Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 17:09 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar