Нажосат Кийим ювиш, тозалаш

Ассалому алайкум! 1. Нажосат теккан кийимлар кўп болса, мисол учун 3 та. Нажосатли кийимларни 3 марта сиқиб ювиш керак деб ўқидим, шунда бир идишга(кир жом) нажосатли кийим солса нажосат сувга хам ўтади (яна билмадим), шунинг учун бир кийим тоза бўлиши учун жомдаги сув 3 бор янгиланадими? 2. Нажосатли кийимлар бир сувда ювилса бўладими ёки 3 та нажосатли кийим бўлса жомдаги сув 9 бор янгиланадими? Менга нажосат, нажосатли кийимлар дан эхтиёт чораларини кўрсатсангизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 3 та нажас кийимни битта идишга бирданига солиб, биргаликда ювилса 3 маротаба сувни янгилаш кифоя қилади. Алоҳида-алоҳида ювилса 9 маротаба сувни янгилаш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Октабр 2023, 15:37 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar