Синглиси туфайли тирилиш
Ассалому алайкум! Яқинда дугонам битта видео ташабди. Мен бу ёлғон десам ишонмаяпди. Мен унга тез орада изохлаб беришимни айттим. Шунинг учун изохни тез фурсатда кутиб коламан. Ўз исмим Хадича еканига канчалик ишонсам бу хикоя бўхтон еканига шунчалик ишонаман. Аслида буни ёлғон эканини Дадам айтгандилар. Изох талаб килмагандим. Лекин хозир керак. Мен дадамни шу пайтгача сўзига ёлғон кўшганини кўрмадим. Менимча сизни хам хабарингиз бор. Видеода куйидагича хикоя килинади: бир бошдан оёк гунохга ботган одам ичган холда жони чикибди. У шу холида синглисини ёнига бораётган бўлади. Уни ювишибди кафанлашибди. Лекин тобутини кўтаришга хеч кимни кўли бормабди. Тўртта якини кўтаришга мажбур бўлибди. Ярим йўлга келганда тобут ичидан товуш чикибди. Синглисини холидан хабар олиш ниятида бўлгани учун унга хохлагунигача яшаш имкони берилибди. Бу ёлгон десам нега ахир Аллоҳнинг кудрати чексиз-ку деяпди. Ва албатта исбот хам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг жорий қилган қонунияти шуки, ўликлар қиёматга қадар тирилмайдилар. Вафотидан 5 кун ўтиб ёки бирор ҳодиса кетидан “тирилган”лар ҳақидаги ҳикоя ва қиссалар ё ҳақиқат эмас ё улар ҳақиқий ўлимни бошидан ўтказмаган, балки кома ёки шунга ўхшаш ҳолатга тушиб сўнг хушига келган бўлади. Аллоҳ таоло "Мунофиқун" сурасида марҳамат қилади:وَأَنفِقُوا مِن مَّا رَزَقْنَاكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلَا أَخَّرْتَنِي إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُن مِّنَ الصَّالِحِينَ وَلَن يُؤَخِّرَ اللَّهُ نَفْسًا إِذَا جَاء أَجَلُهَا وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ“Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир”. (10-11-оят).
Ушбу ояти карима Аллоҳ таоло белгилаб қўйган ажал келганида уни ҳаргиз ортга сурмаслигига, унинг жонини албатта олишига далолат қилади. Шунга кўра, ўлимни ортга суриш имконсиз экан, вафот этган инсон дунёга қайтмаслиги батариқи авлодир. Валлоҳу аълам!
8 Октабр 2023, 16:07 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар