Жанозада эркаклар дод солиши
Ассалому алейкум! Биз томонларда шундай одат бор. Оиладан кимдир ўтиб қолса эркаклар уйни олдида терилиб олишадида чопон кийиб белларини боғлаб бақириб йиғлашади. Мисол учун онаси вафот этса, "Онажоним, онам", отаси вафот этса "отажоним, отам" деб бақириб йиғлашади. Шу қанчалик тўғри? Билишимча аёллар бақир чақир қилиши мумкин эмас, лекин эркакларгачи? Эркаклар чопон кийиб белларига рўмол кўпинча қизил рўмол билан боғлаб олишади. Шу мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимиз бундай ишлардан қайтарган.АЙТИБ ЙИҒЛАШ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДАعَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ، وَشَقَّ الْجُيُوبَ، وَدَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким юзларига урса, ёқаларини йиртса ва жоҳилият даъвати ила чақирса, биздан эмас», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда биров ўлганида унинг яқин қариндошлари ўзини қайғули қилиб кўрсатиш учун ўзини ўзи уриб, кийим-бошларини йиртиб, «Вой, суянган тоғим, ишонган боғим», «Фалоним, пистоним», деб, Исломга тўғри келмайдиган гапларни айтиб, дод солиб йиғлаши ҳақида сўз кетмоқда. Буларнинг ҳаммаси ниҳоятда ёмон ишлар бўлганлиги ва мусулмон одамга мутлақо тўғри келмаганлиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилганларни «биздан эмас», демоқдалар. Бу ниҳоятда оғир гап, яъни «биздан эмас» деганлари мусулмонлардан эмас, деганларидир.
Минг афсуслар бўлсинки, кўпгина ўлкаларда ҳозиргача ушбу ҳадиси шарифга амал қилмай келинмоқда. Кишилар, хусусан, аёллар бошқаларнинг жоҳилият ўлчови билан айтадиган гапларидан қўрқиб, ўзларини жоҳилият ишига уриб, юзларини юлиб, қонатадилар, кийимларини йиртадилар. Ҳушларидан кетиб қолгунларича доду фарёд соладилар. Мўмин-мусулмон одам умуман оғзига олиб бўлмайдиган гапларни айтиб, йиғлайдилар.
Аслида ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда ман қилинган ишларни мутлақо қилмаслик керак. Ўлган киши ҳақида қайғуришнинг исломий, савобли йўллари бор, ўшаларни қилиш лозим. Ушбу фаслда наҳйи этилган бошқа нарсаларни келгуси ҳадислардан ўрганамиз.عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ: أنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بَرِئَ مِنَ الصَّالِقَةِ وَالْحَالِقَةِ وَالشَّاقَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бақириб йиғловчи, сочини олдириб ташловчи ва кийимини йиртувчи аёллардан юз ўгирганлар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Мусийбат етиб, яқин кишиси вафот этганида юқоридаги ҳадисда айтилган ишларни қилувчи аёллар бўлган экан. Улардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам воз кечган, яъни, улар менинг умматим эмас, деган эканлар. Чунки мазкур ишларни қилувчилар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига хос бўлмаган ишларни қилган ҳисобланади.
Мусулмон одам яқин кишиси вафот этиб, мусийбат етганида сабр қилади, Аллоҳга дуолар қилади, Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлади. Мусийбатга чидамай, бақириб йиғлаш, бидъат-хурофотга берилиб, сочини олдириб ташлаш ёки кийимларини йиртиш эса мушрика, кофира аёлларнинг ишидир. Мўмина-муслима аёллар эса Пайғамбарлари кўрсатган йўлдан бориб, у зот алайҳиссалом қайтарган ишларни мутлақо қилмасликлари лозим.عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: أَرْبَعٌ فِي أُمَّتِي مِنْ أَمْرِ الْجَاهِلِيَّةِ لَا يَتْرُكُونَهُنَّ؛ الْفَخْرُ فِي الْأَحْسَابِ، وَالطَّعْنُ فِي الْأَنْسَابِ، وَالْاِسْتِسْقَاءُ بِالنُّجُومِ، وَالنِّيَاحَةُ، وَقَالَ: النَّائِحَةُ إِذَا لَمْ تَتُبْ قَبْلَ مَوْتِهَا تُقَامُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَعَلَيْهَا سِرْبَالٌ مِنْ قَطِرَانٍ، وَدِرْعٌ مِنْ جَرَبٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: أَرْبَعٌ فِي أُمَّتِي مِنْ أَمْرِ الْجَاهِلِيَّةِ لَنْ يَدَعَهُنَّ النَّاسُ؛ النِّيَاحَةُ، وَالطَّعْنُ فِي الْأَحْسَابِ، وَالْعَدْوَى، أَجْرَبَ بَعِيرٌ فَأَجْرَبَ مِائَةَ بَعِيرٍ، مَنْ أَجْرَبَ الْبَعِيرَ الْأَوَّلَ؟ وَالْأَنْوَاءُ، مُطِرْنَا بِكَذَا وَكَذَا Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоҳилият ишидан тўрт нарса менинг умматимда бордир. Уларни тарк қилмаслар: ҳасаблар ила фахрланиш, насабларга тил текказиш, юлдузлардан истисқо сўраш, овоз чиқариб, айтиб йиғлаш», дедилар. Яна у зот:
«Агар йиғи солувчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қатрондан бўлган кийим ва қичитқидан бўлган кўйлак билан тирилтирилади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг лафзида:
«Жоҳилият ишидан тўрт нарса менинг умматимда бор. Одамлар уларни ҳеч қўймаслар: айтиб йиғлаш, ҳасабларга тил текказиш, (касал) юқди, дейиш. «Бир туя қўтир бўлди. Юз туяни қўтир қилди» (дейдилар). Биринчи туяни ким қўтир қилибди? Ва ёғинни юлдузлардан деб билиш. У билан, бу билан бизга ёмғир ёғди, дейиш», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг икки ривоятини қўшганимизда жоҳилият ишларидан беш нарса одамларга сингиб кетган бўлиб, урф-одат ва бошқа омилларга кўра, мусулмонлар ичида ҳам кўп тарқалган ҳолда учраб туради. Бу ёмон нарсалардан фақат Аллоҳ раҳмини еган, чин мусулмон бандаларгина қутулиб қоладилар. Қолганлар эса турли баҳона ва сабаблар топиб, ўша жоҳилий сифатларга мубтало бўлиб юраверадилар.
Бунда яқин кишиси ўлганидан унинг мадҳини муболаға билан баланд овозда айтиб, бақириб йиғлаш кўзда тутилади. Жоҳилият пайтида шундай бўлган. Шунингдек, қадимги жоҳилиятда айтиб йиғлашни касб қилиб олган аёллар бўлар эди. Улар қаерда бир одам ўлса, аза кийимларини кийиб бориб, кишиларни таъсирлантириш учун қайғу ва аламни кучайтирувчи сўзларни айтиб, баланд овоз билан йиғлар ва бу «хизмат»лари учун ҳақ олар эдилар.
Бу ишни қилувчи аёллар яхши билиб қўйишлари керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда таъкидлаганларидек:
«Агар йиғи солувчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қатрондан бўлган кийим ва қичитқидан бўлган кўйлак билан тирилтирилади».
Лозим қатрондан бўлса, ўзи шундай ҳам шиддатли бўлган дўзах ўти унинг лозимига илашиб, яна ҳам шиддат билан ёнмайдими? Кўйлак қичитқидан бўлса, азоб устига азоб бўлмайдими? Бундай ашаддий азобдан қутулишнинг чораси битта – бу дунёда вақт борида тавба қилиб, шариатимиз ҳаром қилган йиғи солувчилик касбини ташлаш ва кўпроқ ибодат қилиш керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Октабр 2023, 19:27 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар