Фолбинга борса
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 5 йилга қараб кетди тўйимиздан кейин деярли 1 йилча фарзанд талабида юрдик эримни дўстлари тарафидан бизга кўп маротаба бир аёлни таклиф қилишди олдин табибга бормиман деб бормадим кейин табибмас гиёҳлардан тайёрланган дамлама билан даволашини айтишди кейин бордим аёл киши эди эримни қарамасди фақат аёллар билан ишларди олдин ётқизиб ҳамма аъзоларини босиб кўрарди кейин дамлама тампон берди аммо қалбимда шубҳа бор эди Аллоҳдан гуноҳдан паноҳ сўраб бораверардим шубҳаланишимга сабаб эримни кўйлагини сўрарди оборсам дам солиб бериб эримдаги касалликлар ҳақида айтарди кўп кекирарди эснарди лекин шу аёлга борганимдан кейинги ойда Аллоҳ бизга фарзанд берди ҳанузгача у аёлни фолбин бўлмасин деб Аллоҳдан сўрайман фолбинга борса диндан чиқади эр хотин орасига таёқ тушади деган хадисни ўқиб юрагимга ғашлик тушди менга бир йўл кўрсатинг Аллоҳдан омонлик сўрайман орамизда талоқ тушмаганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унинг ҳақиқатда фолбин ёки фолбин эмаслиги сизга маълум эмас экан. Унинг олдига боришдан мақсадингиз эса шифо воситаларини излаш бўлган. У фолбин бўлиб чиққан тақдирда ҳам “фарзанд бериш унинг қўлида” ёки “у ғайбни билади” деган эътиқодда бормаганингиз учун сизларни диндан чиққан деб бўлмайди. Табиб бор экан деса чопиб кетавермасдан аввало унинг ким эканини яхшилаб суриштириш керак. Валлоҳу аълам!
8 Октабр 2023, 20:27 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш