Махри берилмаган аёл ҳулуъ қилса тартиби қандай?

Ассалааму алайкум! Мен аёлим билан шарий никоҳдамиз у мендан ҳулу сўради лекин мен ҳали махрни бермаганман. Шуни тушунтирсам у менга қонғироқ қилиб мен чин кўнгилдан айтаяпман махримдан воз кечдим сиз мандан рози бўлинг деди. Мен аёлимга зулм ўтказмоқчи эмасман. Энди сиз ҳам жавобимни беринг деди. Иккимиз ҳам розимиз бирбиримиздан. Эр-хотин ўзаро келишиб олдик. У махрдан воз кечди. Ман жавобингни бердим агар ҳулў шарий ҳисобланаса дедим. Савол: 1. Махрдан воз кечиш тартиби қандай? 2. Энди мен махр бермасам ҳам бўладими? 3. Ҳулўга маҳрдан воз кечгани учун мен ҳам воз кечиб рози бўлиб жавобини берсам бўладими? 4. Эр-хотин ўзаро келишиб олсангиз қозига ҳожат йўқ деди масжидимиз имоми бу тўғрими? 5. Махри берилмаган аёл ҳулў қилса тартиби қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган. Сиз ҳам ўша аёл ҳам бир-бирингизга ҳеч нарса беришингиз лозим эмас.إن خالعها على مهرها فإن كانت المرأة مدخولا بها وقد قبضت مهرها يرجع الزوج عليها بمهرها وإن لم يكن مقبوضا سقط عن الزوج جميع المهر ولا يتبع أحدهما صاحبه بشيء Агар аёлни унинг маҳри эвазига хулў қилса, агар аёл духул қилинган (яқинлик қилинган ёки хилватда бўлган) бўлса ва маҳрини олиб бўлган бўлса эр ўша берган маҳрини талаб қилиб олади. Агар маҳрни аёл олмаган бўлса эрдан маҳр тўлиқ соқит бўлади ва улар бир-бирларидан бирор нарса талаб қилмайдилар. (Фатовои ҳиндийя). Валлоҳу аълам!

14 Октабр 2023, 13:55 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar