Ақли заифнинг охиратдаги хукми

Ассалому алайкум! Онам 30 йилдан зиёд ўқитувчи бўлиб ишлаганлар, асаблари анча таранглашиб қолган эди. Акамни ўлимларидан кейин ақллари заифлашиб қолди. Саволим, шу хасталиклари олдинги қилган хатоларига каффорат бўладими? Охиратда хисоблари қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўминга етадиган касаллик ва мусибатлар унинг гуноҳлари учун каффорот бўлиб бориши ҳадиси шарифларда айтилган:عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلاَ وَصَبٍ وَلاَ هَمٍّ وَلاَ حُزْنٍ وَلاَ أَذًى وَلاَ غَمٍّ حَتَّى الشَّوْكَةِ يُشَاكُهَا إِلاَّ كَفَّرَ اللهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

28 Октабр 2023, 08:48 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar