Машина перегон қилиш
Ассалому алайкум! Ман автосалонда ишлиман. Автосалонни вилоятли бир катта мижози бор. Автосалон мижозга унинг вилоятигача машиналарни трейлерда етказиб беришга келишган. Мижоз ойига 200 талаб машиналар олади. Трейлер бошқа мижозларга хам етказиб беришини инобатга осак табийки ушбу мижозга хамма машиналарини ўз вақтида етказиб бера олмиди. Автосалон эса вақтида етказиб бериш учун ходимларни жалб қилиб мижознинг вилоятига перегон қилиб беришади. Мижоз бунга рози лекин машинани босиб ўтган йўлини хисобловчи км датчикни ўчириб олиб келадиган. Узоқ масофа босиб ўтилса хам машинани юрган км 0 бўлиб туради ва мижоз шу машиналарни бозорда юрмаган диб сотади яни алдаб сотади. Саволим шуки перегон килиб берган ходимлар шуни билиб туриб перегон қилиб берганига шу алдовга шерикми ёки йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шерик бўлади албатта. Зотан ўз қўли билан ўша ҳисоблагични орқага қайтарар экан-ку. Валлоҳу аълам!
28 Октабр 2023, 09:58 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шерик бўлади албатта. Зотан ўз қўли билан ўша ҳисоблагични орқага қайтарар экан-ку. Валлоҳу аълам!
28 Октабр 2023, 09:58 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром