Фарзандидан айрилган онаман
Ассалому алайкум! Мен деярли 2 яшар боламдан айрилдим. Ӯ сувга чукиб вафот этди. Онамникидан уйимизга энди кетмоқчи бўлиб тургандим. Каляскамизни тузатиб тургандим укамни аёли ва кейин отам хам келди. Болам ӯйнаб ўтирганди ховлида. Олдимизда. Кейин коляскага овора бўлиб шу орада болам ариққа кетиб қолибди. Боламни излаб биринчи ариққа югурдим. Сал юрдим, қарадим ариққа. Лекин кӯринмади. Кейин дарров хаёлимга кўчага чиқиб кетгандир деган хаёл келиб югурдим. Изладим. Лекин йўқ. Кейин келинимиз ариққа югурипди. Уни қизи ҳам шу ариққа тушиб кетганди аввал. Алҳамдулиллоҳ омон қолганди. Уни ариқдан топиб келди. Энди мингдан минг афсусдаман. Ариққа узоқроққа чопиб бормайманми. Армон қиляпман. Биламан Оллоҳнинг тақдири. Умрини шунча ёзган экан. Ӯзи берди, ӯзи олди. Барча нарсамиз Оллоҳники. Инна лиллоҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аммо барибир шу армон хаёлимга келяпди. Болам сувда нафаси қисилиб қийналётган вақтда уни қутқаролмадим. Мен айбдорманми? Айтинг ёки Оллоҳ жонини олаётган вақтда болам қийналмай ӯлдими? Ӯ ҳозир қабрда қӯрқмаяпдими? Мени соғиниб қийналмаяпдими? Уни эмизар эдим. Мен уни жудаям яхши кўраман. Уни жудаям соғиндим. Соғиниб кетяпман. Нима қилай Айтинг, насиҳат беринг менга. Намоз ӯқиб Қуръон тиловат қилиб савобини боламга бағишлаяпман. Айтинг болам бундан хурсанд бўладими? Намоздан кейин Қуръон тиловат қилиб кейин дуо қилганимда боламга саломимни етказ Оллоҳим мен уни яхши кўраман деб айтяпман. "Барча айбларим учун у мени кечирсин, сен ҳам мени кечир Оллоҳим" каби сўраяпман. Бу ишим тўғрими? Боламни соғинсам яшагим келмай қолади. Лекин ӯзимни ӯлдириш каби хаёлга бормайман. Шунчаки соғинч ёмонакан. Оллоҳга ношукурлик ҳам қилмайман. Болам ӯлганини шифокор айтганида ҳам ношукурлик қилганим йўқ, Иншааллох! Иншааллох Оллоҳга нолимадим. Оллоҳим 8 йилда 2-фарзандни берганди. Бир ӯғлим бор яна Алҳамдулиллоҳ. Илтимос менга динимиздан насиҳат қилинг. Оллоҳга ношукурлик қилиб қўймайин. Илтимос юқоридаги саволларимга жавоб берсангиз агар динимиздан бу ҳақида маълумотлар бўлса. Амру маъруфлар ҳам эшитяпман. Мулло бобонинг ҳам насиҳатини олдим аввалроқ. Аммо яна ва яна диндан билим керак булаверар экан бу пайтда. Болам Иншааллох жаннати, фақат уни соғиняпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг қадарига иймон келтирганлар бунақа эзилавериши тўғри эмас. Сиздаги каби ҳолатга тушганлар учун қуйидаги ҳадисларда келган хуш хабар кифоя қилиши керак. Сабр қилинг ва ажрини олинг.عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ رواه ابن ماجهМуоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар".
Ибн Можа ривояти.قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ :
“Фарзандлардан бирортасининг вафоти(ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар.
Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Аллоҳ таоло «Эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандининг – кўзининг қорачиғининг, қалбининг самарасининг жонини олдингми?» дейди. Фаришта «Ҳа», дейди. Аллоҳ «У нима деди?» деб сўрайди. Фаришта «Сенга ҳамд ва истиржў айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Бирортангизнинг оёқ кийимининг ипи узилса ҳам истиржў айтсин», дейдилар.
Демак, инсон каттаю кичик ҳар бир кўнгилсиз ҳодисада – кўзининг қорачиғи, жигарбанди – боласи ўлганда ҳам, оёқ кийимининг ипи узилганда ҳам сабр қилиши керак. Мусибат етгандан кейин дарҳол истиржў айтиб, сабр қилиш, «Ҳамма нарса Аллоҳники ва бари Аллоҳга қайтади», деган эътиқодни маҳкам тутиш керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
18 Ноябр 2023, 08:06 | Савол-жавоблар | 0 | Ислам