Олдиндан тўлаш

Ассалому алайкум! Мен Озон платформасида савдо қилмоқчиман, у ерда мижоз молни расмини кўради, мол ёкса кўрсатилган нархни менинг хисобимга ўтказади, мен молни Озон складига олиб бориб бераман. Саволим шундан иборат: молни пулини олдиндан олсам ва мол 1 хафта ичида харидорга етиб бориши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни молингизни сотсангиз жоиз. Аммо ўзингизники бўлмаган бирор молни расмини қўйиб сотсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

18 Ноябр 2023, 08:56 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar