Мени асраб олишган экан…

Ассалому алайкум! Мени асраб олишган экан, катта бўлиб турмуш қурвотган пайтимда билдим буни. Уларни ёнлигида ҳижобсиз юрвурардим, (отам ва акам)га номаҳрам ҳисобланаманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Номаҳрам ҳисобланасиз. Агар икки ёшга киришиздан олдин асраб олган онангиз ёки аммаларингиздан бирортаси эмизган бўлсалар, эмикдош бўласиз. Бу ҳақда излаш хизматидан қидирсангиз, тўлиқ маълумот оласиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar