Бировни гуноҳини бўйнига олиш

Ассалому алайкум! Бир инсон менга бир гуноҳ ишни қилишни айтсада гуноҳи менинг бўйнимда (ёки меники) деса, ўша айтилган гуноҳ ишни қилсам гуноҳкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шак-шубҳасиз гуноҳкор бўласиз. Бундай бўлиши мумкин эмас. Қилинган ишнинг гуноҳини биров ўзига олиши қилган кишини ўша гуноҳдан озод қилмайди. Қилган киши барибир гуноҳкор бўлади. “Гуноҳ менга” деган киши ҳам айтгани гапига яраша жазо олади. Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 164-оятида марҳамат қилади :قُلْ أَغَيْرَ اللّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ وَلاَ تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلاَّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى ثُمَّ إِلَى رَبِّكُم مَّرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ۝...Ҳеч бир юкли(гуноҳкор) жон бошқанинг юки(гуноҳи)ни кўтармас(зиммасига ололмайди). Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

18 Ноябр 2023, 12:16 | Савол-жавоблар | 0 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar