Қарз ўрнига маҳсулот

Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг менда озгина қарзи бор эди. У хусусий фирмада озиқ овқат бўйича таъминотчи бўлиб ишлайди. Шу қарзни ўрнига рўзғор учун керакли маҳсулотлар берсам бўладими деб сўраяпти. Шу маҳсулотларни (маҳсулотлар уни эмас, фирма ҳисобидан олинган) олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фирманинг молини ўғирлаб ёки тортиб олиб сизга берадиган бўлса қандай қилиб жоиз бўлсин? Ўғирланган ёки тортиб олинган мол сизга ҳам унга ҳам ҳалол эмас. Агар фирманинг розилиги билан бўлаётган бўлса унда маҳсулотларга қиймат белгилаб, уларни қарзингиз ҳисобидан сотиб олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

18 Ноябр 2023, 19:56 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar