Вада ва ўйин
Ассалому алайкум! Шунчаки бир оз чалғиш учун. Лекин бундан олдин яна бир ўйин ўйнар эдим. Бу ўйинни ўйнамайман деб Аллоҳга вада ҳам берган эдим. Лекин барибир ўйнаб қўйдим. Энди бу гуноҳми? 2. Ҳозир менга пул керак. Эшиттимки Аллоҳдан бирор нарса сўрагандан кейин унинг сабабини ҳам қилиш керак экан. Мен ҳали ишламайман ёшроқман. Оилада ҳоз менга ортиқча пул йўқроқ. Шунга мен билган ўйинда пул ишлаш мумкин. Ўйинда қумор билан эмас. Пул тикиш билан ҳам эмас. Шундай кибер турнирларда қатнашиб. Шунга ўзимга керак суммани чиқариб олиб кейин ўчириб ташласам бўладими? Мен олдин бу ўйинни бошқа беномозларга ўйнаманглар гуноҳ деганман. Мен бу ҳозир ўйнайман деган мазмундаги гап айтганман. Шунга менга каффорат вожиб бўладими. 3. Ўйинда ё бирор жойда чизилган ё ясалган номаҳрамни кўрса. Гуноҳ бўладими? Агар ният унга қараш эмас. Балки у одамни ўйинда ютиш бўса. Бу гап айтишмадан мақсадим. Амалллар ниятга боғлиқ экан деб эшитдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ваъда бермаган бўлсангиз ҳам бундай ўйинларни ўйнамаслигингиз керак эди. Ислом ақидасига зид нарсаларни тарғиб қиладиган ёки авратлари очиқ суратлар бўлган ўйинларни ўйнаш дуруст эмас. Бундай ўйинлар бўйича ўтказиладиган мукофотли мусобақаларда гарчи қиморга тушмаса ҳам ўйнаш жоиз эмас. Сиз ёшлигингизни видеоўйинлар билан ўтказиб юборманг. Ёшлик билим олиб келажак учун пойдевор қуриладиган давр. Ҳозир илм тўплаб, бирор соҳанинг мутахассиси бўлиб олмасангиз ўрта ёшга етганда жамиятдан узилиб, кераксиз шахсга айланиб қолишингиз ҳеч гап эмас. У пайтда эса афсус-надомат қилишга кеч бўлган бўлади. Бу ўйинларни ташлашга иродангиз етмаётган бўлса бунинг сабабини атрофингиздаги инсонлардан, дўстларингиздан қидириб кўринг. Ўйинқароқ, дангаса ва бекорчилар билан дўст бўлиб юрсангиз сиз ҳам уларга ўхшаб қоласиз. Ўқимишли йигитлар билан дўст бўлсангиз ўз-ўзидан бундай ўйинларга қизиқишингиз йўқолади.عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!
27 Ноябр 2023, 08:00 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар