Таҳоратсиз имом бўлиш
Ассалому алайкум! Жамоатда икки киши мени қўймай имомликка ўтказган ўшанда 15-16 ёш бўганман. Мени тахоратим йўқ эди. Ўқимасам дарсга киришим керак қазо бўлади. Ўзи таяммум қиламан деб кегандим уялдим кейин фикр келди хозр намози норостакасм ўқиб турий кеийн ула кетгандан кейин таяммум қилиб ўқволаман дедим. Фарзига кеганда 1-киши имомликка ўтомиман бомдод ўқимаганман деди 2-киши имомликка ўтолмиман деди. Шунда килиб мени йўқ дейишимга қарамай қўймай ўткизворишди. Илмсизлигим сабабли ўтдим лекин катта гунох қилганлигимни билардим. Мен кейин қайтадан ўқидим лекин кейинчалик ўша 2 болани тополмадим. Энди намоз ўқиб иккаласига бағишлаворишим керакми? Нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиб унинг савобини уларга бағишлавориш билан иш битмайди. Улар ўша намозни ўзлари қайта ўқиб олишлари шарт. Агар уларга ўша намозни қайта ўқишлари лозимлигини айтиб қўймасангиз охират куни сизнинг ёқангиздан тутадилар. Валлоҳу аълам!
29 Ноябр 2023, 09:50 | Савол-жавоблар | 0 | Намоз