Браканерларга қарши

Ассалому алайкум! Мен ўзим балиқчиман аниқроғи хоббийим балиқ тутиш кейинги 4-5 йилликда браканерларни дастидан балиқ тутиш муаммо бўлиб қолди (браканер деганда курма оғ, санчқи, тўқ урдиривчиларга айтилади) экология ходимлари яхши ишламаганни хисобига баликчилар юқори ташкилотларга ариза билан чиқишгани учун уларга ёрдамчи эколог деган книжка беришди. Кейин баликчиларни ўзлари уларга қарши курашиб келишяпти. Шундан сўнг балиқлар кўпаймоқда. Сал узунроқ бўлди узр. Саволим мен хам шу жамоага қўшилмоқчиман қиладиган ишимиз браканерларни ушлашимиз керак ушласак уларга 5 баробардан 30 баробаргача штраф уришади. Мани ўйлантираётган нарса уларни штраф қилдирсак гунохкор бўлмаймизми? Уларни касрига қолмаймизми чунки улар шу йул билан оила боқишга ўтиб кетишган. Бизга у ишга киришимиздан мақсад табиатни мухофаза қилиш ойлик беришмайди лекин. (Бу йилдан штрафни 20 % ни бонус қиладиган гап бор бизга халолми? Халол бўлмаса у пулни нима қилган мақул). Аллоҳга шукур тадбиркорман 20% га қизиқаётганим йўқ, Аллоҳ гувох мақсадим уларга қарши курашиш шу ташкилотга кирсам бўладими бировни уволига қолмайманми браканерларни дастидан кўп балиқчилар балиқ тута олишмаяпти узун бўлиб кетгани учун узр саволим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

29 Ноябр 2023, 13:10 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar