Вагинизм касаллиги

Ассалому алайкум! Оила қурганимга 10 ой бўлди, бироқ аёлим билан халигача қўшилганим йўқ. Сабаби аёлимнинг тиббиёт тили билан айтганда вагинизм кассалиги билан чалинганида. Вагинизм касаллигида мияда жинсий алоқа вақтидаги оғриқ қўрқуви қучли бўлади ва мушакларни тонуси кучайиб кетади бу эса жинсий алоқа қилишнинг иложи бўлмайди дегани. Бу кунгача қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз тиббиёт йўли билан хам дин тарафлама хам даво қилиняпти лекин айтарли фойда бермаяпти хозирда бутун оиламиз билан чуқур ўйдамиз. Аллоҳдан намозларимизда дуо қилиб сўраяпмиз. Аёлимга жавобини бериб бошқа оила қурайми деган фикр кўп келади лекин аёлимга қараб виждоним қийналади ва бу фикрни ўзимдан узоқлаштираман. Бундай вазиятда нима қилишни билмай қолдим илтимос маслахат беринглар!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма сабабларини қилинг. Иншаа Аллоҳ яхши бўлади. Валлоҳу аълам!

29 Ноябр 2023, 13:30 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar