Пахта алмаштириш, рибо
Ассалому алайкум! Биз уйда эски кўрпаларни пахтасини олиб қўйгандик, уни титиб, тозалаб келиб кейин яна қайта ишлатишга. Бугун пахта алмаштирадиганлар келди. Уларда янги тоза кўрпалар учун пахта бор экан, улар бу янги пахталарни бизникига ўхшаган эски ишлатилган пахталарга алмаштиришар экан, 10кг эски пахтага 6.5 кг тозза янги пахта бераркан. Уйдагилар алмаштиришяпти, мен иккиланиб қолдим бу иш рибо эмасми деб, чунки бир хил жинсдаги нарсани алмаштираётганда бир томон зиёдароқ олаяпти. Шу иш жоизми? Яна баъзида эски пахталарни олиб янги пахталарни беришади ва биз устига мўл берамиз, чунки бизнинг эски пахталар ўрнига янгисини беришаяпти. 2). Бу иш жоизми? 3). Агар рибо бўлса шунака холатларда рибо бўлмаслиги учун қандай йўл тутиш кераклигини ўргатсангиз, биз сотувчиларга тушинтирардик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пахтани пахтага сотганда бирини бошқасидан зиёда қилиш рибо ҳисобланади. Сизлар нави паст пахтани пулга сотиб, сўнгра нави юқорисини пулга сотиб олинглар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ، فَجَاءَهُمْ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ: أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ، فَقَالَ: لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًاАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди.
«Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундайми?» деб сўрадилар.
«Биз бундан бир соъсини икки соъга ва икки соъсини уч соъга оламиз», деди вакил.
«Ундай қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, яхшисини дирҳамга сотиб ол», дедилар у зот».
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлганлиги учун бир навини сотиб, унинг пулига бошқа навдан сотиб олиш кераклигини вакилга уқдирмоқдалар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
5 Декабр 2023, 15:08 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром