Қиёмат арафасида ҳадисининг шарҳи

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат арафасида фақат хослар (танишлар)га салом берилади, тижорат авж олади, ҳатто аёл эрига савдо ишларида шерик бўлади, раҳм (қариндош-уруғчилик алоқалари) кесилади, қалам фош бўлади (китобот-ёзиш ёйилади, илм зоҳир бўлади), ёлғон гувоҳлик зоҳир бўлади ва ҳақ гувоҳлик яширилади». дедилар. «Адабул муфрад»дан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Роббим ҳузуридан бир келувчи келиб, умматимни ярми жаннатга кириши билан шафоат орасини танлаш ихтиёрини берди. Мен эса шафоатни танладим. Ўша шафоат Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмай вафот топганлар учундир. Имом Аҳмад ривояти. 1. қалам фош бўлади (китобот-ёзиш ёйилади, илм зоҳир бўлади) Бу ерда қандай маънолар кўзда тутилган? 2. Мен эса шафоатни танладим. Шафоатларига эриша оладиганлар мусулмоларнинг ярмидан кўпини ташкил этадими? Нега айнан шафоатни танлаганлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Инсонлар ёппасига ўқиш ва ёзишни ўрганишади, дегани. Булар илм ҳосил қилиш воситаларидир. Аммо инсон ўқишни ва ёзишни билиши унинг илмли эканини англатмайди. Қиёматга яқин инсонлар шундай ҳолда бўладилар - ёзишни биладилар, лекин дин илмини ўрганмайдилар. 2). Чунки шафоат билан умматнинг ярмидан кўпроғини қамраб олиш мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Декабр 2023, 13:01 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar