Автомобил савдоси
Ассалому алайкум! Мен бозордан 2023-йил ишлаб чиқарилган, юрган масофаси 580км бўлган дамас автомобилини сотиб олдим (сотувчи машина савдоси билан шуғулланадиган савдогар киши эди) келишилган суммани маълум бир қисмини нақд бердим ва бир қисмини эса бир ой муддатда тўлиқ ҳисоблашишга келишдик, савдолашиш чоғида машина деярли янги бўлганлиги сабабли мен унинг айби бор ёки йўқлигини сўрамадим, сотувчи ҳам айби бор деб айтмади, лекин у (сотувчи) "машина янги, бенуқсон, Ҳудо-хохласа мазза қилиб минасиз" деган сўзларни гапирган эди, машинани сотувчининг ўзи уйимга ҳайдаб олиб келиб берди ва у "машинани хужжати чиқмагунча минмай туринг" деб айтди, бир хафта ўтиб мен ҳам вақтинчалик ҳайдаш хуқуқини (доверенность) олдим, кейин эса машинани катта йўлда хайдаб кўрдим, не қулоқ билан эшитмайин машина юқори тезликка чиққанда (70дан юқори тезликда) орқа мостида шовқини бор экан, "энди нима бўлади, машинани айбини айтайинми ёки айтмайинми" деб орадан уч кун ўтди ва охири унга қўнғироқ қилиб айбини айтдим, сотувчи шунда менга: "2022-2023-йилларда ишлаб чиқарилаётган дамасларни кўпининг орқа мостида шуна овози бор" деган сўзларни айтди, мен эса у кишига ўша нуқсонни таъмирлатиб, овозини йўқ қилиб, муаммони ҳал этиб беринг илтимос! деб айтдим, у эса "нега эртароқ аймадингиз, мен берганда овози йўқ эди, нега кўриб олмадингиз" деган сўзларни айтди ва яна у "мен муаммони бартараф этиб беролмайман, айб ўзингизда, қолган пулни иложи бўлса тезлатиб беринг " деган гаплар билан телефон сўзлашув якунланди. Савол: Муқаддас динимизда яъни исломда бундай ҳолатда унинг ечими қандай бўлади ва бу ерда ким айбдор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Бенуқсон” деб айтган экан. Аслида эса айбли бўлиб чиқибди. Буни билгач дарҳол машинани ўзига топшириб пулингизни қайтаришини талаб қилишингиз мумкин эди. Аммо уни минишда давом этибсиз. Бундай қилишингиз айбга розилигингиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
9 Декабр 2023, 16:10 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Бенуқсон” деб айтган экан. Аслида эса айбли бўлиб чиқибди. Буни билгач дарҳол машинани ўзига топшириб пулингизни қайтаришини талаб қилишингиз мумкин эди. Аммо уни минишда давом этибсиз. Бундай қилишингиз айбга розилигингиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
9 Декабр 2023, 16:10 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром