Буддистларга алдаб мол гўшти едириш

Ассалому алайкум! Мен яқинда хиндистон давлатида бўлдим. У ерда биламиз мол гўшти ейишмайди мен ўзим билан мол гўшти қиймасини олган эдим. Мехмонхонада овқат тайёрлаб еяр эдим. Бир кун таржимон келиб қолди ва у қанақа гўштдан таом тайёрлаганимни мол гўшти бўлмаса ейман деди. Мен унга атайлаб қўй гўшти деб овқат бердим, у еди. Мен томонимдан бу қилган ишим гунохми? Зотан мусулмон киши ёлғон гапириши жоиз эмас шунга унда кечирим сўрашим керакми ёки товба қилишим керакми ўйланиб қолдим!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирганингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Ўша кишидан узр сўрашингиз эса лозим эмас. Валлоҳу аълам!

19 Декабр 2023, 17:02 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar