Ўйин яратиш жоизми?
Ассалому алайкум! Ўйинлар намоздан қайтарса ва вахтни исроф қилса яхши эмаслиги хақида эшитганман. Хатто шахмат ўйини хам, компютер ўйинлари яратган одамнинг хукми қандай? Хархил фикрларим бор аниқ жавоб топа олмаяпман. Бири гунохга шерик бўлиб қолиш мумкун дейилса, бошқа бир фикрда у ўзи учун жавоб беради дейилган. Мисол учун калта кўйлак тикган одамга гунохи йўк менимча, пичоқ ясаб сотган одам хам кимдир ёмон йўлга ишлатса жавоб бермайди, ўйин яратишда хам шундайми, ПУБГ каби ўйинлар? Хаётдан узоқ бўлган кино мултфилмларда қатнашишчи? Мисол тариқасида Аватар, Ўргимчак одам хақидаги кино учун ишлай оламанми? Ёки жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунинг ўрнига вақтни бошқа манфаатли лойиҳаларга сарфлаш керак. Бу каби ўйинлар ёшларни ғафлатда ушлаб туриш учун ўйлаб топилади. Бу иш билан шуғулланадиганлар четда тўлиб-тошиб ётибди.عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِМуъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий. Валлоҳу аълам!
20 Декабр 2023, 16:15 | Савол-жавоблар | 0 | Медия