Бировни номидан ишлаш
Ассалому алайкум! Мен Японияда ўқийман. Бир иш топдим, доставка иши лекин унда фақат япония фуқаролари ишлай олар экан, шунинг учун бази японлар ўзини номидан аккаунт очиб бошқа давлатдан келган одамларга сотар экан. Саволим шуки агар мен ҳам япон номига очилган аккаунт сотиб олиб ишласам, ишлаб топган пулим ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон ишлатиш мумкин эмас. Айниқса ғайридинлар юртида ёлғон ишлатишингиз гуноҳ устига гуноҳ - мусулмонлар номига доғ тушириш бўлади. Бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!
30 Декабр 2023, 11:38 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром