Фосиқ ҳисобланадими?
Ассалому алайкум! Атрофимизда жуда кўп гунохлигини билиб туриб гунох қилишади. Хаттоки кейин хурсанд хам бўлиб қўйишади. Хусусан ўзимизни синфдошларимиз ичида хам кўпчилик шундай. Шу фосиқлик ҳисобланадими? Шу ишларни қилувчиларга нафратланиб муомала қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу биринчи ўринда оналаримиз ёшлигимизда динимиз, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатини қалбимизга сингдира олмаганларидан бўлади. Ҳамманинг ёшликдаги онасидан эшитган эртаклари қалбини тубига ёзилиб қолган бўлади. Ўша вақтларда биз фарзандаларимизга Аллоҳ таоло ва Расулининг муҳаббатини ва иймонга тегишли гапларни сингидара олсак катта бўлгач мақсадидан оғишмайди. Эътибор берсангиз болалар кино ва мултфилмларда кўрган қахрамонларига ўхшашга ҳаракат қилади. Ўша вақтда саҳобаларнинг ҳаёти ва улар кўрсатган жасорат ва Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатларини сингдириш керак. Гуноҳ ва савобни тушунтириб қўйиш керак. Дўстларга келсак, уларнинг ишларини ёмон кўришингизни билдириб, бирорта яхши иш қилсалар ўта даражада руҳлантириб мақтанг. Яна шундай ишларни қилишга қизиқтиринг. Яхшилик қилган инсон қалбида роҳатни ҳис қилади. Уларни шу роҳатни қидирадиган бўлишларига ёрдам беринг. Инсондан нафратланмаслик керак. Аксинча улар қиладиган гуноҳларидан нафратланиш керак. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 03:46 | Савол-жавоблар | 174 | Руҳий тарбия