Хизмат ҳаққими ёки рибо

Ассалому алайкум! Бизнинг корхона машиналарни ижарага бериш билан шуғулланамиз. Мижозларимиз йўл харакати қоидаларини бузиб қўйсалар жаримаси ўз вақтида тўланмаса бизни корхонага ундируви келади. Аксарият мижозлар ўзи тўлайди, шартномамиз хам шундай. Аммо айрим мижозларимиз тўламайди ва ундирув бизга келганидан кейин бизни корхона мулки ва хисоб рақамларига таъқиқ ўрнатилиб жаримани бизга тўлатади. Жарима тўлангандан кейин бизни ходимлар таъқиқларни ечиш ва корхона фаолиятини қайта тиклаш учун бир неча кун вақт ва кучлигисини сарфлашади. Ана шундай мижозлардан, албатта олдиндан келишган холда, биз тўлаб берган жарима суммасидан ташқари, ўзимизни хизмат ва югур-югуримиз учун қўшимча хақ ундирсак бўладими? Ахир бизни ходимлар унинг жаримасини кетидан юрган вақтлари, корхонани анча иши қолиб кетади. Рибо бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Бу зарарни олдини олишингиз мумкин эди. Унга мижознинг якка ўзи сабабчи эмас. Валлоҳу аълам!

3 Январ 2024, 16:36 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar