Рак давоси учун уйни қимматга сотиш

Ассалому алайкум! 3,5 ёш ўғлимнинг буйрагида ўсимта аниқланди. Уни даволашга пул қилиш учун $25-30 минглик уйимни $50-60 мингга сотсам ҳалол бўладими? Бунда ижтимоий тармоқларга уй нега бунақа қиммат нархланганини тушунтириб эълон бермоқчиман: "ҳам уй олинг, ҳам савобга эришинг" деган маънода. Бунақа ишни охират ва дунёйимга таъсири бўлмайдими? Ёки шу ишни ҳалол йўлини кўрсатиб беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вазиятингизни айтиб, хоҳлаган нархини айтиш жоиз. Валлоҳу аълам!

3 Январ 2024, 19:16 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar