Ҳаж сафари ҳақида

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ишларингизга Аллоҳим ривож, ўзингизга тинчлик, омонлик берсин. Менинг саволим ҳаж мавзусида. Менинг эгиз опаларим бор. Алҳамдулиллаҳ ҳозир оилали ва бахтли ҳаёт кечиришмоқда. Энг катта орзуларимдан бири ота-онамни ҳажга юбориш ва ушбу мақсадда астойдил ҳаракат қилиб ҳалол ишлаяпман. Поччамнинг розилиги билан опамни онамга шерик қилиб (иссиқдан хавотирдаман) ҳажга юборсам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шаръан жоиз эмас. Чунки бу ерда маҳрамсиз сафар қилиш бор. Шариатимиз аёлларни эркак маҳрамсиз сафарга чиқишдан қайтарган, гарчи у ҳаж сафари бўлса ҳам. Аёллар бир бирларига маҳрам бўла олмайдилар. عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ سَفَرًا يَكُونُ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصَاعِدًا إِلاَّ وَمَعَهَا أَبُوهَا أَوِ ابْنُهَا أَوْ زَوْجُهَا أَوْ أَخُوهَا أَوْ ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا Абу Саъийд Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши халол бўлмайди», дедилар». Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 08:41 | Савол-жавоблар | 196 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar