Маракага тоқ нарса олиб бориш

Ассалому алайкум! Марҳумни марака ва бошқа маросимларига бораётган аёллар сомса ёки патир ва бошқа нарсаларни тоқ олиб бориш шарт эканлигини айтишябди. Илтимос шу масалага ёрқинлик киритсангиз. Рахмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буни динга мутлақо алоқаси йўқ. Шунинг учун бу каби гапларни ҳам диндан мутлоқ хабари йўқ бўлган одамлар ўйлаб топишади ва уларга ҳам диндан мутлоқ хабари йўқ одамлар кўр-кўрона эргашишади. Ақли ва диндан билими бўлган одамлар бу каби сафсаталарга ишонишмайди. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 09:03 | Савол-жавоблар | 190 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar