Эр ўлса хотини унга бeгона бўладими?
Ассалому алайкум! Бир жанозада эшитган гапим тўғрими йўқми билмоқчи эдим. Эр вафот этганда уни ювишгандан сўнг хотини унга бeгона бўлиб қоладими? Жавиб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳанафийлар: «Ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди, чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади», дейишади. Кучли қавлга қараганда, аёл эрининг ўлигига назар солса бўлар экан. Лекин эр ўлган аёлининг фақат юзига назар солиши мумкин, чунки назар солиш ушлаш ва ювишдан кўра енгилроқдир. ("Кифоя" китобидан). Агар бир эркак ўлса ва эркакларнинг ичидан бирор чўмилтирувчи бўлмаса, хотинидан бошқа бирор бир аёл учун унга ғусл бермоғи жоиз эмас. Гарчи маҳрами бўлса ҳам. Агар хотини ҳам бўлмаса, аёллар уни таяммум қилдирадилар, ғусл қилдирмайдилар. Лекин таяммум қилдирувчи аёллар маййит учун маҳрам бўлмасалар, унинг баданига қўл тегизмайдилар. Балки ўз қўлларига қўлқопни кийиб, таяммум қилдирадилар.
Бирор кимсанинг эри вафот топса, аёлига унинг чеҳрасини кўриш, чўмилтириш ва кафанлаш дурустдир ва агар хотини вафот топса, эрига уни чўмилтириши, унинг баданини ушлаш ва қўл теккиз дуруст эмас. Албатта кўриш дуруст ва матонинг устидан қўл теккизиши ва жанозасини кўтариш ҳам жоиздир. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 09:14 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш