Чақалоқнинг сочи

Ассаламу алайкум! Мен бир марузада шуни эшитдим. Чақалоқнинг сочи етти кунлигида олиниб сочнинг оғирлик миқдорича кумуш садақа қилинади. Қиз болага эмас ўғил боланинг сочи олинади деди. Шу ҳақида билмоқчи эдим. Яна бир масала ақиқа ва ҳозиргига ўхшаш мақолаларнинг тўлиқ ҳолдагиси бўлса шуни линкини беринглар илтимос. Мен топа олмаяпман. Аллоҳнинг ризолиги ҳаммамизга насиб этсин амийн. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабининг уламолари соч олиш борасида ўғил бола билан қиз болани фарқлашмаган. Иккисининг ҳам онасининг қорнидан тушгандаги сочини олдиришни мустаҳаб дейдилар. [url=https://www.fiqh.uz/index.php/ibodat/turli-masalalar/329-a-i-a]https://www.fiqh.uz/index.php/ibodat/turli-masalalar/329-a-i-a

29 Апрел 2022, 09:14 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar