Шу ҳолатда умрага боришим тўғрими?

Ассалому алайкум! Бизани оилада олтита қиз ўғил фарзанд йўқ. Адам яхши ишлада ишлардила кейин тушиб қолдилар. Биза ҳамма ховли ва домларни сотдик, ижарада ҳам яшадик. Ҳозир адам инсульт бўганла, ишламайдилар. Ҳозир эса ота-онам кичкина синглим бировни уйида яшашади. Саволим шундаки мани ота-онам уйсиз бўлсада мани эрим умрага олиб бораман десала ман қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Лекин ота-онангиз ва синглингиз ижарага яшашлари сизни умрага боришдан қайтармайди. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 09:14 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar