Корин билан ётиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қорин билан ётиш гуноҳлиги ҳақида ўқиб қолдим. Излаш хизматидан қидириб кўрдим, лекин жавоб тополмадим. Илтимос шу саволга жавоб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яъиш ибн Тихфа ал-Ғифорийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Отам менга қуйидагиларни айтиб бердилар. Бир куни мен масжидда қорнимни ерга қаратиб ётган эдим, ногаҳон бир киши келиб, оёғи билан мени туртди-да: «Албатта, бу ётиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради», деди. Ўгирилиб қарасам, у гапираётган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Довуд ривоятлари. Фойда: Қоринни ерга қаратиб ётишдан қайтарилган. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/savol/13517

29 Апрел 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar