Аёллар Рузаси

Шайх Хазратлари, Аввалом бор Утган байрамларингиз билан табриклайман Биз Айолларни рузаларини сокит ёки карз булиши тугрисида куп кишилардан сурадик, лекин бировлари сокит булади бировлари карз булади дейишди. Сизни шу масалани ечиб беришингизни Сураймиз. Биз Чет Давлатида яшяймиз Шунинг учун Сизни жавоб беришингизни истадик. Савол: Рамазон Ойида Айоллар Хайз курганда Рузалари ва Намозлари сокит буладими ёки Карз коладими? Олдиндан Рахмат Сизга.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қазо бўлади. Яъни, кейин қазосини тутиб беришади. Аммо намозлари соқит бўлади.

29 Апрел 2022, 10:29 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar