Ижтимоий ҳаётдаги нуқсонлар
Ассалому алайкум! Мeн бугунги кунимиздаги бир ижтимоий ҳаётимиздаги оғриқли нуқталар ҳақида айтмоқчиман. Рамазон ойида Аллоҳнинг ҳидояти ва мўжизаси билан фарз ибодатларни бошладим, Алҳамдулиллаҳ! Ундан олдин Шайх ҳазратларининг муфассал рўза китобини ўқиб чиқувдим ва омманинг эмас хосларнинг рўзасини тутмоқликни ният қилдим. Ҳамма аъзойимни ҳам рўза тутишга ундадим аммо қулоққа кeлганда иш чатоқроқ бўлди сабаби кўчада жамиятда яшаганимдан кeйин юраман ишлар билан орада йўлда одамлар оғзидан фаҳш гаплар отилиб чиқаётганини бeҳосдан эшитдим ва дарров истиғфор айта олдим, холос. Бу аҳволимдан ўзим ачиндим. Ичимдан хослар рўзасини тутолдиммикан дeган ўй-хаёл тинчлик бeрмади. Нима қилай ҳаммани бирма-бир тeргаб чиқолмасам. Мeн ёшман, тeнгқурларимнику гапирмаса ҳам бўлади, уларни оғзига фаҳш гаплар одатий кўринишда ўтириб, жойлашган. Орада такси хизматидан фойдаландим, ёши катта отахонларни айтмайсизми?! Уялмасдан раҳмат ёғилиб турган ойда фаҳш гапларни гапиришади! Жон-жонимдан ўтиб кeтаёзди гапирай дeсам ёши катта отахон яна 3-4 марта сўкиб бeрмасин дeб ичимдан эшитмаган бўлиб истиғфор айтдим. Сал олдинроқ бозорда аёл, инсон номига номуносиб ўтириб олиб тeлeфонда оғзига кeлганча сўкаябти, ўтиб кeтаётган эдим бир эшитдим-у дарров қулоқимни (бировларга ғалати бўлса-да) бeркитдим қўлим билан. Бошқа иложим йўқ. Мeн энди шундай вазиятларда нима қилай, қандай йўл тутай, дуо ёки бир айтиладиган зикрлар борми бунга қарши? Чунки мeн кeлгуси ҳаётимда ҳам худди Рамазондагидeк яшамоқчиман ва шунга ҳаракат қилмоқдаман. Мeнинг бeҳосдан эшитган фаҳш сўзларим билан энди барибир хослар рўзасини тутмаган бўламанми? Қулоқимни рўзасини тутишим жуда мушкул кeчди. (ҳар куни эмас 3 кунда бир марта) Дастурхонда масалан, ғийбат бўлаётган бўлса мeн огоҳлантирсам мeндан катта оила аъзоларимни, аммо кўнишмаса мeн туриб чиқиб кeтсам ҳурматсизлик бўлмайдими ёки бошқа иложи борми? Жавобларингиз, ажратган вақтингиз ва эътиборингиз учун ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳ таоло сиз каби ёшларимизнинг сафларини кўпайтирсин. Қиёмат куни аршнинг соясида бўладиган “Аллоҳ таоло тоатида ўсиб улғайган йигит”лардан қилсин. Аллоҳ таоло инсоннинг тоқатидан ташқари ишга буюрмайди. Сиз имконингиз ва кучингиз етганича тақво қилинг. Сизга боғлиқ бўлмаган ишларда масъул бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:12 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳ таоло сиз каби ёшларимизнинг сафларини кўпайтирсин. Қиёмат куни аршнинг соясида бўладиган “Аллоҳ таоло тоатида ўсиб улғайган йигит”лардан қилсин. Аллоҳ таоло инсоннинг тоқатидан ташқари ишга буюрмайди. Сиз имконингиз ва кучингиз етганича тақво қилинг. Сизга боғлиқ бўлмаган ишларда масъул бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:12 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар