Эрнинг васияти
Ассалому алайкум! Эр киши аёлига мeн ўлганимдан кeйин идда ўтирма дeб айтган бўлса аёли уни шу айтганини бажарса гуноҳкор бўлиб қомидими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг буйруғи турганда банданинг гапи умуман эътиборга олинмайди. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا فَعَلْنَ فِي أَنفُسِهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَاللّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ 234. Сизлардан вафот этиб, жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ою ўн кун кутарлар. Муддатлари етганда, ўзлари ҳақида маъруф ила қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир. Исломдан олдинги даврда аёл зоти турли азоб-уқубатларга ва хорлашларга дучор бўлар эди. Жумладан, эри ўлгандан кейин ҳам у хор-зор бўлар, ҳаққи поймол қилинар эди. Жоҳилият аҳлининг одатига биноан, эри ўлган хотиннинг устига эрининг қариндошларидан бири ридосини ташлаб қўйса, аёл бечора ўз-ўзидан ўша одамнинг мулкига айланиб қолар эди. Хоҳласа, ҳалиги одам уни ўзи хотин қилар, хоҳласа, бошқа эрга бериб, маҳрини олар ёки сотиб юборар эди. Эри ўлган хотинга энг ёмон кийимлар кийдирилиб, хароба уйга киритиб қўйилар эди. У бир йил давомида ювинмай, хушбўй нарса суртмай ўтирарди. Яна булардан бошқа турли хурофотлар остида эзилар эди. Ислом аёлнинг елкасидан бу зулмни кўтариб ташлади. Эри ўлган аёлнинг иддасини маълум муддатга чегаралаб қўйди: «Сизлардан вафот этиб, жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ою ўн кун кутарлар». Бунинг ҳикмати кўп. Аввало, бу муддат ичида аёл раҳмининг (бачадонининг) ҳомиладан бўш ёки бўш эмаслиги билинади. Иккинчидан, аёл киши ўз эрига бўлган ҳурмати, бирга яшаган ҳаётларининг ҳурмати сифатида аза тутади. Қолаверса, ўлган эри қариндошларининг синган кўнгилларига ҳам малҳам бўлади. Идда ичида аёл киши пардоз қилиб, ясанмайди, чиройли кийимларни киймайди. Лекин маълум рангли ёки шаклли кийим кийиши ҳам шарт эмас. Мўминларнинг онаси Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом «Аллоҳга ва охират кунига иймони бор аёлга ўлган киши учун уч кундан ортиқ аза тутиш ҳалол эмас. Магарам эрига тўрт ою ўн кун аза тутади», – деганлар. «Муддатлари етганда, ўзлари ҳақида маъруф ила қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ». Яъни иддалари чиққанидан кейин, у аёллар шариат йўли билан ўзларига совчи кутсалар, айб эмас. Демак, эри ўлганидан тўрт ою ўн кун ўтгач, хотин ясаниб, пардоз қилиб, эрга тегиш учун совчи кутса, ўзининг иши, ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Уни бу ишдан тўсишга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ. Шариатнинг ҳукми шу. Ҳаётда бундан бошқа ҳолларнинг учраб туриши эса бидъат ёки хурофотдир. Хурофотдан сақланиш лозим. Чунки: «Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир». Иддада ўтирган аёлга нисбатан шариат кўрсатмаларидан бошқа йўл тутмаслик керак. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар