Ишларим юрмайди, маслахат беринг

Ассалому алайкум! Мени ёшим 21 да илтимос менга тўғри йўл кўрсатинг. Мен қандай ишга қўл урсам хам хеч ўхшамаяпди. Аввалига чет элга ўқишга топширдим, пандемия бошланишига тўғри келиб қолди, виза чиқмади. Кейин Ўзбекистонга ўқишга топширдим ва киролмадим. Ўқишга киришни сўраб жума намозларида, кечаси нафл намозларида сўрардим. Ўтган 3 йилда мени энг қийнаган нарса ишсизлик муоммоси бўлди. Қанча харакат қилдим сўраб суриштирдим, интернет орқали, хозир хам хар куни иш қидираман. Шунча ишлардан кейин яқинларимнинг хам гаплари оғир ботадиган бўлиб қолди, хаттоки онам мени ёмонлаётганларини кўп бор эштиб қолдим ва шунчалик ёмон инсонманми деб ўйлаб қоламан. Базида кечаси йиғлаб чиқаман. Хозир қандайдир жиззаки бўлиб қоганман жахлим тез чиқадиган бўлиб қолган. Онам билан хам кўп жанжал қиладиган бўлиб қолдим. Хамма яқинларим ва онам хам мени ёмон инсон деб билишади. Ота-Она билан тортишиш гунох лекин шу каби гунохларни қилгандан кейин ичимдан қийналябман. Базида онам мени дўзохи деб сўкадилар. Хозир менга хеч нарсани қизиғи қолмагандек гўё, бундай яшашдан чарчадим. Жума намозларида "Ўзинг тўғри йўл кўрсат" "Ўзинг менга инсоф баргин ё Аллоҳ" деб дуо қиламан. Балки булар синовдир, балки гунохларим учундир деб ўйлаб қоламан. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шанба куни бамдодни вақти кирмасидан аввал туринг. 4 ракъат намоз ўқинг. Намоздан аввал 100 бор саловат айтинг. Кейин намозни бошлаб, 1-ракъатда Фотиҳа сурасидан кейин “Лаа илаа иллаа анта субҳаанака инннии кунту миназзолимийн”ни 100 бор ўқинг. Кейин рукуъ-сажда қилиб, 2-ракъатда Фотиҳадан кейин 100 бор “Робби аннии массанийаддурру ва анта арҳамурроҳимийин”ни 100 бор ўинг. 3-ракъатда Фотиҳадан кейин “Ва уфаввиду амрии илаллооҳ, инналлооҳа басиирум бил ъибаад”ни 100та ўқинг. 4-ракъатда Фотиҳадан кейин “Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил”ни 100 бор ўқинг. Салом бергач “Робби аннии мағлуубун фантасир”ни 100 бор ўқинг. Сўнг 100 бор саловат ўқиб ҳожатингизни сўранг. Битта шарт, Аллоҳ беришига шак қилманг, “хоҳласанг бер” ҳам деманг. Кечасида яъни таҳажжуд вақтида ўқисангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:45 | Савол-жавоблар | 179 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar